Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Нечун мақтанасан ёвузлигинг ила, эй зўравон?! Худонинг содиқлиги доим мен билан, ахир! Куч билан Ўзингни қуроллантиргансан, Қудратинг ила тоғларни жойлаштиргансан. Эгамиз шундай демоқда: “Халқим тилларини камон каби қайириб, Ёлғон сўзларни ўқдек отишади. Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда, Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда, Улар Мени тан олмайдилар. Қўшнингиздан эҳтиёт бўлинг, Қариндошингизга ишонманг. Ҳамма қариндошингиз ёлғончи, Ҳамма қўшнингиз туҳматчи. Қўшни қўшнисини алдайди, Биронтаси тўғри гап гапирмайди. Тили ёлғон гапиришга ўрганиб қолган. Ҳолдан тойгунча гуноҳ қилишади. Қувғин пайтида айрим доно кишилар азоб чекадилар. Бироқ бу азоблар орқали Худо уларни охирзамон вақтига тайёрлаб, тозалаб поклайди, чунки белгиланган вақт ҳали ҳам келмаган бўлади. Охирзамон вақтида Миср шоҳи Сурия шоҳига ҳужум қилади. Аммо Сурия шоҳи жанг аравалари, чавандозлари ва талай кемалари билан унга қаршилик кўрсатиб, тошқин сувлар каби кўп шоҳликларни босиб олади. Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди.
Выбор основного перевода