Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Худо унга берган улуғворлиги туфайли ҳамма одамлар — қайси халқ, элат ва уруғдан бўлишларидан қатъий назар, катта бобонгиздан қўрқиб қалтирар эдилар. У хоҳлаган одамни ўлдирар, хоҳлаганини тирик қолдирар, юксалтирмоқчи бўлганини юксалтирар, хор қилмоқчи бўлганини оёқ ости қилар эди. Қўчқор ўзини ғарб, шимол ва жанубга уриб, йўлида дуч келган ҳамма нарсани сузар эди. Ҳеч қандай ҳайвон унга бас кела олмас, унинг қурбонларини қутқара олмас эди. Қўчқор хоҳлаган ишини қилар, кучи тобора ошиб борар эди. Буни томоша қилиб турганимда, ғарб томондан бир така кўринди. Елдай учиб келаётган бу таканинг туёқлари гўё ерга тегмаётгандай туюлар эди. Унинг икки кўзи орасида улкан бир шох бор эди. Така эса Юнон шоҳлигидир. Иккала кўзининг орасидаги улкан шох — бу Юнон шоҳлигининг тахтида ўтирадиган биринчи ҳукмдордир.
Выбор основного перевода