Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.” Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар, Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар: “Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди, Аммо энди уни қайта йиғиб олади, Чўпон сурувини қўриқлагандай, Эгамиз Исроилни қўриқлайди.” Аммо Эфрайим Эгамизни қаттиқ ранжитди. Тўккан қон учун Эфрайимни Раббий жазолайди, Уни ҳақоратлагани учун адабини беради.
Выбор основного перевода