Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Уларнинг ўқлари ўткирланган, Ҳамма ёйлари тортиб боғланган, Отларининг туёқлари чақмоқтошга ўхшар, Араваларининг ғилдираклари қуюн кабидир. Сурия шоҳининг ўғиллари жангга отланиб, Мисрга катта бир қўшин тортиб боришади. Қўшинлар сел каби оқиб, ёвнинг қалъасига ҳужум қилишади. чунки бир неча йилдан кейин Сурия шоҳи яна Мисрга қўшин тортиб келади. Бу сафар Сурия қўшинлари олдингидан ҳам зиёдроқ, тиш–тирноғигача қуролланган бўлади. Сурия шоҳи мустаҳкам бир шаҳарни қамал қилиб, қўлга киритади. Суриянинг сиқуви остида Миср қўшинлари чекинадилар, ҳатто Мисрнинг сараланган лашкари ҳам ёв қўшинининг шиддатли ҳужумини қайтара олмайди. Миср шоҳининг ўз ҳамтовоқлари унинг томирига болта урадилар. Тор–мор бўлган Миср қўшинлари жангда ҳалок бўладилар. Ўша иккала шоҳ бир дастурхонда ўтириб овқатланишади, аммо дилидаги ғаразни хушомад билан яшириб, бир–бирига ёлғон гапиришади. Бироқ Худо белгилаб қўйган вақт–соати етиб келмагани учун, биронтаси ҳам муваффақиятга эришмайди.
Выбор основного перевода