Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Шундан кейин Сурия шоҳи Мисрга бостириб боради, аммо енгилиб, ўз юртига қайтиб кетади. Ғазабланган Миср шоҳи Сурия шоҳи билан жанг қилиб, катта ёв қўшинини тор–мор қилади. Шунда кўп одамлар Миср шоҳига қарши бош кўтарадилар. Ваҳий амалга ошсин деб, халқинг орасидаги айрим зўравонлар ҳам қўзғалади, аммо муваффақиятга эриша олмайдилар. У куч–қудратини йиғиб, Миср шоҳига қарши катта бир лашкар тортиб боради. Миср шоҳи эса Сурия лашкаридан бисёрроқ ва кучлироқ қўшин билан ёв ҳужумини қайтармоқчи бўлади. Бироқ ҳийлагарларнинг домига тушиб, инқирозга юз тутади. Охирзамон вақтида Миср шоҳи Сурия шоҳига ҳужум қилади. Аммо Сурия шоҳи жанг аравалари, чавандозлари ва талай кемалари билан унга қаршилик кўрсатиб, тошқин сувлар каби кўп шоҳликларни босиб олади.
Выбор основного перевода