Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Тахтга ўтирган кейинги шоҳ эса ярамас бир одам бўлади. Шоҳ сулоласига мансуб бўлмаган бу киши кутилмаганда ҳийла орқали Сурия тахтига чиқиб олади. Қувғин пайтида уларга озгина ёрдам тегади. Бироқ сафларига баъзи бир риёкор одамлар кириб олишади. Кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Эгамиз осмондан туширадиган Шудрингдай бўлишади, Майсаларни суғорадиган Ёмғирга ўхшаган бўлишади. Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, Улар душманлари устига бостириб боришади. Ҳа, кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Ўрмон ҳайвонлари орасидаги Арслондай бўлишади, Қўй суруви орасига кириб қолган Шер боласига ўхшаган бўлишади. Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади, Уларга ҳеч ким бас кела олмайди. Эй Исроил, сенинг қўлинг ёвлардан баланд келади, Барча душманларинг қирилиб кетади.
Выбор основного перевода