Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Донолар мусаффо осмон каби яшнайдилар, одамларни ҳақ йўлга солганлар эса юлдузлар каби мангу порлайверадилар. Бу қувғинлар туфайли кўп одамлар тозаланиб, покланади, аммо фосиқлар фосиқлигини давом эттираверади. Фосиқларнинг биронтаси ҳам буни тушунмайди, донолар эса буларнинг барчасини англаб оладилар. Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли ҳамма халқлар сизлардан нафратланади. Сизларни синагогалардан ҳайдаб юборадилар. Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди. Улардан баъзилари ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилари занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар. Уларни тошбўрон қилдилар, таналарини арралаб иккига бўлдилар, қиличдан ўтказдилар. Улар қўй ва эчки пўстинларини кийиб, сарсон–саргардон бўлдилар, муҳтожликда яшадилар, зулм остида қолдилар, хор бўлдилар. Улар чўл–саҳроларда, тоғ–тошларда дайдиб юрдилар, ғорларда, ернинг кавакларида яшириндилар. Аслида дунё уларнинг тирноғига ҳам арзимас эди! Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин, тубсиз чуқурликдан чиққан бир махлуқ улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради.
Выбор основного перевода