Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Рахабом фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди. Кейин товани ол. Товани темир девор каби, ўзинг билан расмдаги шаҳарнинг орасига ўрнат. Сўнг шаҳарга юзлан, сен шаҳарни қамал қилган бўласан. Исроил халқи учун бу бир аломат бўлади. Қуддус рамзи бўлган ғиштга юзлан, қўлингни паншаха қилиб, қамал қилинган шаҳарга қарши башорат қил. Темир билан лойнинг қоришмаси яна шундан далолат берадики, ўша замон ҳукмдорлари қуда–андачилик йўли билан шоҳликларини мустаҳкам қилмоқчи бўладилар, аммо темир лой билан қовушмагани каби, улар ҳам бир–бири билан қовуша олмайдилар. Ўша иккала шоҳ бир дастурхонда ўтириб овқатланишади, аммо дилидаги ғаразни хушомад билан яшириб, бир–бирига ёлғон гапиришади. Бироқ Худо белгилаб қўйган вақт–соати етиб келмагани учун, биронтаси ҳам муваффақиятга эришмайди.
Выбор основного перевода