Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади. Шунга қарамай, Худо биз биландир! У ёйилган қанотлари паноҳида юртимизни омон сақлайди! Ким у Нил дарёсидай қирғоғидан чиқиб кетган?! Ким у сувлари тошқин дарё каби бўлиб қолган?! Миср Нилдай ҳаддидан ошган, Сувлари тошқин дарёга ўхшаб қолган. Миср айтади: “Мен кўтарилиб, ер юзини қоплайман, Шаҳарларни вайрон қиламан, Аҳолисини қириб ташлайман.” Олтмиш икки карра етти йил ўтгач, Худо танлаган йўлбошчи ўлдирилади. У эришган ҳамма нарса барбод бўлади. Қўшин тортиб келган ажнабий бир ҳукмдор шаҳарга кучли селдай ёпирилиб, шаҳарни ҳамда Маъбадни вайрон қилади. Худонинг қарорига мувофиқ, урушу вайронагарчиликлар ўша даврнинг охиригача давом этади. Кўп ўтмай Миср тахтига қизнинг қариндошларидан бири ўтиради. У Сурия шоҳининг қўшинларига ҳужум қилиб, истеҳкомларини забт этади. Қўшинларни тор–мор қилиб, ғалаба қозонади. Унга қаршилик кўрсатган барча қўшинларни орадан супуриб ташлаб, йўқ қилади. Ҳатто олий руҳонийни ҳам шу кўйга солади. Охирзамон вақтида Миср шоҳи Сурия шоҳига ҳужум қилади. Аммо Сурия шоҳи жанг аравалари, чавандозлари ва талай кемалари билан унга қаршилик кўрсатиб, тошқин сувлар каби кўп шоҳликларни босиб олади.
Выбор основного перевода