Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қилинглар. Ҳатто самовий лашкарнинг Саркардаси — Худони менсимай, Унга келтириладиган кундалик қурбонликларни тўхтатди. Маъбадни эса вайрон қилиб, Кейин мен фаришталар ўзаро гаплашаётганини эшитиб қолдим. Уларнинг бири бошқасидан шундай деб сўраганини эшитдим: — Ваҳийдаги бу ҳодисалар қачонгача давом этар экан–а? Қачонгача бу жирканч нарса кундалик қурбонликлар ўрнини эгаллайди? Қачонгача Маъбад ва самовий лашкарлар оёқ ости бўлади? Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбадда макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади. Бу аҳвол Худо белгилаган кунгача давом этади. Ўша куни шаҳар билан Маъбадни вайрон қилган ҳукмдорнинг куни битади.»” Кундалик қурбонликлар тўхтатилиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарса ўрнатилган пайтдан бошлаб 1290 кун ўтади. Дониёр пайғамбар айтганидай, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг муқаддас жойда турганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.
Выбор основного перевода