Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди: Қўшиқчи Хаман Қоҳот уруғидан бўлиб, унинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли, Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди. Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди. Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди. Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан, Хаманни сийлаб, унга ўн тўртта ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди. Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди. Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар зил, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 нафар руҳоний жой олди. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, зил ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқиб кетаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги уйни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар. Ёҳушафат халқ билан маслаҳатлашиб бўлгандан кейин, Эгамизни тараннум этадиган, муқаддаслигининг гўзаллигига ҳамду сано ўқийдиган қўшиқчиларни тайинлади. Улар лашкар олдида: “Эгамизга шукроналар айтинг, Унинг содиқ севгиси абадийдир”, деб қўшиқ айтишлари керак эди. Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.” Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилгани учун бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди. қувончу шодлик садоларини, келин–куёв овозларини эшитасиз. Одамлар Эгасининг уйига яна шукрона назрларини келтирадилар, шундай деб яна куйлайдилар: «Шукрона айтинг Сарвари Оламга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир!» Мен бу юртни илгариги фаровонлигига эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода