Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг. Эгамизни тараннум этинг, Унга олқишлар бўлсин, Унинг берган нажотидан ҳар куни сўйланг. Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини. Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир. Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир. Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату гўзаллик Унинг муқаддас масканидадир. Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг! Эгамизнинг шарафига санолар айтинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳовлисига киринг! Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз Шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.” Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин, Ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар.
Выбор основного перевода