Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Ўйма ёки қуйма бут ясаган, уни яширинча ўрнатган ҳар қандай одам лаънати бўлсин. Ҳунармандлар қилган бу бутлардан Эгамиз жирканади.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. Шоҳ деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин. У отам Довудга берган ваъдасини бажарди. Эй Эгамиз Худо, бизларни қутқар, Халқлар орасидан бизни тўплаб ол, Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик, Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга То абад олқишлар бўлсин, Жамики халқлар: “Омин”, деб айтсин. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Мен сени ўз халқинг қўлидан қутқараман. Сени ғайрияҳудийлар орасига юбориб, уларнинг қўлидан ҳам халос этаман.
Выбор основного перевода