Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзимга ўзим дедим: “Худойи Таоло ўнг қўли орқали Энди бизга ёрдам бермаяпти. Бу менинг кулфатимдир.” Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни, Ҳа, Зўван текислигида кўрсатган ажойиботларни унутдилар. Мисрдаги дарёларни Худо қонга айлантирди, Мисрликлар ирмоқлардан сув ичолмай қолди. Уларни еб битирсин дея, пашшалар галасини юборди, Юртни вайрон қилсин дея, қурбақалар юборди. Уларнинг ҳосилини Худо чигирткаларга ем қилди, Уларнинг меҳнати маҳсулини чигирткаларга берди. Узумзорларини дўл билан яксон қилди, Шикамора–анжир дарахтларини жалада нобуд этди. Уларнинг чорвасини дўлга дучор қилди, Уларнинг подасини яшин алангасига берди. Кулфат элчиларини юборгандай Худо уларга алангали ғазабини, қаҳрини, Нафратини ҳамда мусибатни сочди. У Мисрдан ғазабини қайтармади, Уларнинг жонларига шафқат қилмади, Уларни вабога дучор қилди. Мисрнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилди, Ҳа, Хом авлодининг фахри, Қут–барака тимсолини йўқ қилди. Ўз халқини эса Худо қўйдай етаклаб чиқди, Уларни саҳро бўйлаб сурувдай бошлаб борди. Эгамиз эсон–омон бошлаб борди, Улар қўрқмадилар, Уларнинг ғанимларини эса денгиз ютди. Эгамиз халқини Ўз муқаддас юртига, Ўз кучи билан қўлга киритган тоққа олиб келди. Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни қувди, Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди, Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди. Улар ҳамон Худойи Таолони синардилар, Унга қарши исён кўтариб, фармонларига бўйсунмадилар. Оталари каби бевафолик қилиб, хоинлик қилдилар, Яроқсиз камонга ўхшаб ишончсиз чиқдилар. Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар, Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар. Буларни эшитганда Худо, ғазабга минди, Шундан сўнг Исроилни тамом рад этди. У Шилўдаги Ўз масканини, Инсонлар орасида тиккан Чодирини тарк этди. Душманга асир қилиб берди Аҳд сандиғини, Ўзининг қудратию шуҳрати рамзини. Ўз халқини У қиличга рўпара қилди, Ғазабини танлаган халқига сочди. Йигитларини аланга ямламай ютди, Қизлари никоҳ қўшиқларини айтолмай қолди. Руҳонийлари қилич тиғидан йиқилди, Руҳонийларнинг бевалари аза тутолмай қолди. Шунда Раббий қўзғалди уйқудан уйғонгандай, Шаробдан ҳайқираётган баҳодирдай. Душманларини У тирқиратиб қувди, Уларни абадий шармандаликка дучор қилди. Юсуф наслини Худо рад этди, Эфрайим қабиласини танламади. Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади. Мен олдинги кунларни эслайман, Сенинг ҳамма ишларинг ҳақида ўйлайман, Қўлларинг ижодини хаёлимга келтираман.
Выбор основного перевода