Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга шукур айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг. Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг. Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг, Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин. Қудратли Эгамизга юз буринг! Унинг ҳузурида бўлишга интилинг. Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг. Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг. У Эгамиз Худодир, У бутун ер юзини адолатли ҳукм қилади. Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас. Риоя қилар У Иброҳим билан қилган аҳдига, Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига. Ёқуб учун бу аҳдни бир қонун қилди, Ҳа, Исроил учун абадий бир аҳд қилди. Айтдики: “Канъон юртини сенга бераман, Уни ўзингга абадий мулк қилиб оласан.” Ўша вақтда уларнинг сони кам эди, Ҳа, жуда камчилик эдилар. Улар бу юртга келгинди эди. Кезарди бир халқ орасидан бошқасига, Бир шоҳликдан бошқа юртга. Эгамиз ҳеч кимга уларни эзишларига йўл қўймади, Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди. Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар, Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.”
Выбор основного перевода