Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир. Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. Уларнинг қулоқлари бор, эшита олмаслар, Бурунлари бор, ҳидлай олмаслар. Уларнинг қўллари бор, сеза олмаслар, Оёқлари бор, юра олмаслар, Бўғизларидан овоз чиқара олмаслар. Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар. Еру осмонни яратган Эгамиз Сизларга барака берсин. Ер юзида адолат ўрнатмагунча У ҳолдан тоймайди, Унинг жасорати сўнмайди. Денгиз ортидаги юртлар Унинг йўл–йўриқларини кутади.” Қутқарувчингиз, онангиз қорнида сизга шакл берган Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳаммасини яратган Мен Эгангизман, Ёлғиз Ўзим самоларни ёйганман! Бир Ўзим заминни яратганман! Эгамиз шундай деди: “Бошқа халқларга айт: «Бу худолар еру осмонни яратмаган. Улар ер юзидан ва осмон остидан йўқ бўлиб кетади.»” Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Энди бутга келтирилган қурбонлик гўштини ейиш масаласига келсак, биз шуни биламизки, дунёда бут ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа Худо йўқ.
Выбор основного перевода