40
Шимолдаги Иссахор, Забулун ва Нафтали қабилаларининг олис ҳудудларидан ҳам одамлар келишган эди. Улар эшак, туя, хачир, ҳўкизларга бир талай ун, анжир қоқи, майиз, шароб, зайтун мойи каби егуликлар ортиб, олиб келишган эди. Булардан ташқари, кўплаб мол ва қўйларни етаклаб келишганди. Ҳа, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукмрон эди.