Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак бўлсин. Ҳар куни иккита бир ёшли қўзини қурбонгоҳда қурбонлик қилиб куйдир. Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қил. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қилинглар. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун оловда кунда куйдириладиган қурбонликлар илк бор Синайда жорий қилинган эди. Ҳар бир қўзига қўшиб икки коса шароб назрини ҳам келтиринглар. Шаробни Эгамизга атаб Муқаддас чодирда назр қилиб қуйинглар. Иккинчи қўзини кечқурун қурбонлик қилинглар. Эрталабки қурбонлик сингари, бу қурбонликка қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назри қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради.
Выбор основного перевода