Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. Эгамиз Шоҳдир, замин қувонсин, Денгиз ортидаги ҳамма юртлар шод бўлсин. Эгамиз Шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар орасида тахт қурган У! Замин ларзага келсин! Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди! Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.” “Ё Қодир Худо — Эгамиз! Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Биз Сенга ташаккурлар айтамиз. Ахир, Сен буюк қудратингни намоён этдинг, Ҳукмронлик қила бошладинг.
Выбор основного перевода