Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Эгамизнинг Сандиғи учун бир чодир ўрнатган эди. Одамлар Сандиқни ўша чодирнинг ичкарисига олиб кириб, махсус тайёрланган жойга қўйишди. Кейин Довуд Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. У қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Сарвари Олам номидан халқни дуо қилди. Сўнг ҳаммага — эркагу аёлга, жамики Исроил жамоасига бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди. Шундан кейин халқ уй–уйига тарқалди. Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг Сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди.
Выбор основного перевода