Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин фиръавн Сорайни ўз ҳарамига олмоқчи бўлгани учун, Эгамиз фиръавн хонадонига даҳшатли ўлат касаллигини юборди. Абумалек кечаси туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб, унга деди: “Сен мана шу хотинни олганинг учун ўласан, чунки унинг эри бор.” Эртага эрталаб фиръавннинг олдига бор. У дарёга боради. Сен уни дарё бўйида кутиб тур. Илонга айланган таёғинг қўлингда бўлсин. Фиръавнга шундай деб айт: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз мени сенинг ҳузурингга шу гапни айтгани юборди: «Менинг халқимга ижозат бер, улар саҳрога бориб, Менга сажда қилишсин.» Сен ҳамон Эгамизнинг гапига қулоқ солмаяпсан. Эгамиз шундай айтмоқда: «Эгангиз Мен эканлигимни энди билиб оласан.» Қўлимдаги мана бу таёқни Нил дарёсининг сувига урганимда, сув қонга айланади. Дарёдаги балиқлар нобуд бўлади. Дарё сасиб кетади. Миср халқи дарё сувини ичолмайди.”
Выбор основного перевода