Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гидўн эса уларга деди: — Мен қилган ишим билан сизларга тенг келармидим?! Эфрайимдаги узум қолдиқлари кичкинагина бир қавмимнинг жами ҳосилидан аъло–ку! Эфрайим қабиласи лашкарини тўплаб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғидаги Зофунга ўтиб Йифтохга дўқ қилди: — Нега сен Оммон халқига қарши жанг қилганингда бизни ҳам чақирмадинг? Шу қилганинг учун биз сени уйингга қўшиб ёндириб юборамиз! Исроил лашкарининг асосий қисми орқага қайтиб жанг қилиши керак эди. Шу орада Бенямин жангчилари ўттизтача Исроил сипоҳини ўлдирган эдилар. Шу сабабдан улар: “Исроил лашкари илгаригидай чекиниши аниқ”, деб ўйлаган эдилар. Бенямин қабиласидан, Шоулнинг қариндош–уруғларидан эдилар. Улар моҳир камонкашлар бўлиб, ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан ўқ ва тошларни отар эдилар. Довуд хонадонига: “Орам лашкари Эфрайим халқи билан иттифоқ тузибди” деган хабар етиб келди. Шоҳ Охоз ҳамда халқ шунчалик ваҳимага тушдиларки, ҳаммалари шамолда тебранган дарахтдай титрадилар. Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади.
Выбор основного перевода