Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога: — Қўлингни Миср узра узат! — деб амр берди. — Миср юртига чигиртка ёғилсин. Чигирткалар бу юртдаги ҳамма ўсимликларни, дўлдан омон қолган ҳамма экин–тикинни еб битирсин. Мусо таёғини Миср узра узатган эди, Эгамиз бу юртга шарқдан шамол эстирди. Бир кеча–кундуз шамол эсди. Шарқдан эсган шамол эрталабгача чигирткаларни олиб келди. Бутун Миср юртига чигиртка ёпирилди. Мисрнинг ҳамма жойини чигиртка босиб кетди. Чигирткалар шунчалик уйилиб кетдики, илгари бунақаси бўлмаган эди, бундан кейин ҳам бўлмайди. Ер юзини чигиртка босиб кетганидан, ер қоп–қора бўлиб қолди. Жамики экин–тикинни, дўлдан омон қолган дарахтлардаги мева–чеваларни чигиртка еб битирди. Мисрдаги бирор дарахтда, бирор ўсимликда яшил барг қолмади. Фиръавн зудлик билан Мусо билан Ҳорунни чақиртириб, уларга айтди: — Эгангиз Худога ва ўзларингизга қарши гуноҳ қилдим. Ўтинаман, бир мартагина гуноҳимдан кечиб, Эгангиз Худога илтижо қилинглар. Бу ҳалокатли офатни мендан даф қилсин. Мусо фиръавннинг ҳузуридан чиқиб, Эгамизга ибодат қилди. Эгамиз ғарбдан жуда кучли шамол эстирди. Шамол чигирткаларни Қизил денгизга учириб олиб кетди. Миср юртида биронта ҳам чигиртка қолмади. Лекин Эгамиз фиръавннинг юрагини яна тош қилиб қўйди ва фиръавн Исроил халқига кетишга ижозат бермади. Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди. Мусо қўлини осмонга узатди. Шундан кейин Миср уч кун давомида зимзиё зулмат ичида қолди, биров бировни кўра олмади. Натижада ҳеч ким бирон жойга юриб бора олмади. Исроил халқи яшаётган ер эса ёруғ эди. Фиръавн яна Мусони чақиртириб, унга: — Боринглар, Эгангизга сажда қилаверинглар, — деди. — Бола–чақаларингизни олиб кетаверинглар. Аммо мол–қўйларингизни қолдириб кетасизлар. — Бўлмайди! — деди Мусо. — Чорвамизни ҳам олиб кетишимизга ижозат беришинг керак. Биз Эгамиз Худога қурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликлар келтирамиз.
Выбор основного перевода