Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди. Эгамиз уларни Мисрдан олиб чиққан бўлса–да, улар ота–боболарининг Худосидан юз ўгиришди. Бошқа худоларга — ён–атрофда яшовчи халқларнинг худоларига эргашишди. Уларга сажда қилиб, Эгамизнинг қаҳрини келтиришди. Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эди. Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра, яшайверардилар. Улар ўзларининг Эгаси Худога итоат этмай, Унинг аҳдини бузганлари учун шу ҳодисалар юз берганди. Худонинг Ўз қули Мусо орқали берган бирорта амрига улар қулоқ солмадилар, ҳеч бирини бажармадилар. Бахтлидир йўллари пок бўлганлар, Эй Эгам, Сенинг қонунинг бўйича юрадиганлар. Бахтлидир Сенинг шартларингга риоя қиладиганлар, Бутун қалби билан Сенга интиладиганлар. Улар асло ноҳақ иш қилмайдилар, Сенинг йўлларингдан юрадилар. Ўзинг бизга амр бериб, Буйруқларимга диққат ила итоат этинг, дегансан. Қанийди фармонларингни адо этишда барқарор бўлсам! Мен шарманда бўлиб қолмай, дея Ҳамма амрларингга диққат қиламан. Сенинг одил қоидаларингни ўрганганимда, Тоза қалб ила ҳамду сано айтаман Сенга. Сенинг қонунларингни бажараман, Мени ҳеч қачон тарк этмагин. Йигит қандай қилиб йўлларини пок сақлайди? Каломинг бўйича яшаб, шунга эришади. Бутун қалбим билан Сенга интиламан, Амрларингдан оғишимга йўл қўймагин. Сўзларингни юрагимда асрайман, Токи Сенга қарши гуноҳ қилмайин. Эй Эгам, Сенга олқишлар бўлсин, Фармонларингни ўргатгин менга. Оғзингдан чиққан барча қоидаларни Ўз оғзим билан эълон қиламан. Шартларингга эргашиб, лаззат топаман, Гўё катта бойлик топиб хурсанд бўламан. Буйруқларинг ҳақида чуқур фикр юритаман, Сенинг йўлларингга диққат қиламан. Фармонларингдан лаззат оламан, Каломингни мен унутмасман. Мен, Ўз қулингга яхшилик қилгин, Токи яшаб, каломингга итоат этайин. Кўзларимни оч, токи кўрайин Қонунингдаги ажойиботларни. Ер юзида мусофирдай яшайман, Амрларингни мендан яширма. Жоним куймоқда ҳасрат билан, Қоидаларингни ўрганишни доим истайман. Лаънатланган такаббурларга, Амрларингдан оғиб кетганларга Сен танбеҳ берасан. Ҳақорат, хўрликни мендан узоқлаштир, Ахир, шартларингни доим бажарганман. Ҳатто шаҳзодалар тўпланиб, менга бўҳтон қилсалар ҳам Мен фармонларинг ҳақида чуқур фикр юритаман. Сенинг шартларинг менга лаззат бағишлайди, Шартларинг мен учун маслаҳатчидирлар. Жоним чиқай деб турибди, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақлагин. Ҳаётим ҳақида Сенга айтиб бердим, Сен жавоб бердинг. Энди фармонларингни менга ўргатгин. Менга буйруқларингни тушунтир, Токи мўъжизаларинг ҳақида чуқур фикр юритай. Жоним адо бўлди ғам–ғуссадан, Қувват бергин менга ваъдангга биноан. Сохта йўллардан мени сақлагин, Илтифот ила қонунингни менга ўргатгин. Мен садоқат йўлини танлаганман, Қоидаларингни юрагимга жо қилганман. Эй Эгам, шартларингни маҳкам ушлаганман, Энди шарманда бўлишимга йўл қўймагин. Жоним билан амрларингни бажараман, Зотан, менга кўп заковат ато қиласан. Эй Эгам, менга фармонларингни ўргат, Токи мен уларни охиригача бажарайин. Заковат бер менга, токи қонунингга риоя қилай, Чин қалбимдан қонунингни бажарай. Амрларинг сўқмоғидан мени етаклагин, Мен ундан лаззат топаман. Юрагимни ноҳақ фойда томон эмас, Ўз шартларинг томон бургин. Кўзларимни бефойда нарсалардан қайтаргин, Ваъдангга биноан ҳаётимни сақлагин. Мен, Ўз қулингга берган ваъдангда тургин, Бу ваъданг Сендан қўрқадиганлар учундир. Шармандаликдан қўрқаман, мендан узоқ қил, Зотан, қоидаларинг эзгудир. Буйруқларингга нақадар талпинаман, Адолатинг билан ҳаётимни сақлагин. Содиқ севгингни, эй Эгам, менга кўрсат, Ваъдангга кўра, менга нажот бер. Шунда мени ҳақорат қилганларга жавоб бераман, Сенинг каломингга умид қиламан. Оғзимдан ҳақиқат каломини тамом тортиб олма, Сенинг қоидаларингга умид боғлаганман. Қонунингга доимо риоя қиламан, Абадулабад уни бажараман. Мен озод бўлиб юравераман, Буйруқларингни излаб топганман. Шоҳлар олдида шартларингдан сўйлайман, Шарманда бўлмасман. Амрларингдан лаззат топаман, Мен амрларингни севаман. Амрларингга иззату севги кўрсатаман, Фармонларинг ҳақида чуқур фикр юритаман. Эсла мен, қулингга берган ваъдангни, Сен ваъда бериб, умидвор қилгансан мени. Кулфатда қолганимда шу менга тасалли беради, Сенинг ваъданг менинг ҳаётимни сақлайди. Такаббур мени тамом масхара қилади, Шунда ҳам қонунингдан юз ўгирмасман. Азалий қоидаларингни, эй Эгам, эслайман, Бу қоидаларингдан мен тасалли топаман. Фосиқ қонунингдан юз ўгирган, Шу боис мен қаттиқ ғазабланаман. Қаерда бошпана қилган бўлмайин, Фармонларингни қўшиқ қилиб куйлайман. Эй Эгам, тунда ҳам Сени эслайман, Сенинг қонунларингга риоя этаман. Бу менга одат бўлган эди, Буйруқларингга риоя қилдим. Эй Эгам, Сен менинг хавфсизлигим манбаисан, Каломингга итоат этаман, деб ваъда бераман. Жамолингни изладим чин қалбимдан, Меҳрибон бўл менга ваъдангга биноан. Йўлларимга диққат қилдим, Шартларинг бўйича қадам босаман. Мен шошиламан, кечикмасман Амрларингга итоат этмоқ учун. Фосиқлар мени арқонлар билан боғлайди, Шунда ҳам Сенинг қонунингни унутмайман. Ярим тунда уйғониб, одил қоидаларинг учун Сенга ҳамду сано айтаман. Сендан қўрққанларга мен дўстман, Буйруқларингга риоя қилганларга шерикман. Эй Эгам, содиқ севгингдан замин тўлгандир, Фармонларингни менга ўргат. Эй Эгам, Ўзинг берган ваъдангга мувофиқ Мен, Ўз қулингга яхшилик қилдинг. Менга донолик, зукколик бергин, Сенинг амрларингга ишондим. Жазо олмасимдан олдин адашар эдим, Энди Сенинг сўзингга итоат этаман. Нақадар яхшисан, эзгулик қиласан, Фармонларингни менга ўргатгин. Такаббур ёлғон сўйлаб, мени қорага чаплар, Мен эса чин қалбдан буйруқларингга итоат этаман. Уларнинг қалбини ёғ боғлаган, Мен эса қонунингдан лаззат оламан. Тортган жазоим менга сабоқ бўлди, Шу орқали фармонларингни ўргандим. Минглаб олтину кумушдан кўра, Яхшидир мен учун оғзингдан чиққан қонун. Қўлларинг мени яратган, барпо қилган, Амрларингни ўрганишга менга идрок бергин. Сендан қўрққанлар мени кўриб, севинсинлар, Зотан, Сенинг каломингга умид қилганман. Эй Эгам, ҳукмларинг адолатлилигини биламан, Менга жазо берганингда, Сен ҳақ эдинг. Мен, Ўз қулингга берган ваъдангга кўра, Содиқ севгинг менга тасалли бўлсин. Менга шафқат қилгин, токи яшайин, Ахир, Сенинг қонунинг мен учун лаззат. Ёлғон гапириб, менга зарар қилгани учун Такаббурлар шарманда бўлсин. Мен эса буйруқларинг ҳақида фикр юритаман. Мен томон келсин Сендан қўрққанлар, Сенинг шартларингни биладиганлар. Фармонларингни битта қолмай бажарай, Токи мен шарманда бўлиб қолмай. Нажотингни кутиб, жоним адо бўлмоқда, Сенинг каломингдан умид қилмоқдаман. Ваъдаларингни кутиб, кўзимнинг нури сўнади, “Қачон менга тасалли берасан?” дея сўрайман. Тутунда қорайиб, бужмайган мешдай бўлсам ҳам, Сенинг фармонларингни мен унутмаганман. Қачонгача мен, қулинг, кутишим керак? Мени таъқиб қилувчиларни қачон ҳукм қиласан? Такаббурлар менга чуқур қазирлар, Сенинг қонунингга улар қарши чиқарлар. Ҳамма амрларинг умидбахшдир. Мени сабабсиз таъқиб этарлар, ёрдам бер! Улар мени ер юзидан йўқ қилай, деди, Аммо буйруқларингни мен тарк этмадим. Содиқ севгинг ҳақи сақла ҳаётимни, Токи оғзингдан чиққан шартларга риоя қилай. Каломинг, эй Эгам, то абаддир, У самоларда мустаҳкам туради. Сенинг садоқатинг насллар оша давом этади, Ерни барқарор қилгансан, у то абад тураверади. Қоидаларинг туфайли Еру осмон бугун ҳам мустаҳкамдир, Бутун олам қўлинг остидадир. Агар қонунинг мен учун лаззат бўлмасайди, Тортган ғаму кулфатларимдан тамом бўлардим. Мен буйруқларингни ҳеч қачон унутмайман, Булар орқали Сен ҳаётимни сақлагансан. Мен Сеникидирман, мени қутқаргин, Зотан, мен буйруқларингни бажаришга интилганман. Фосиқлар мени ўлдиришга пайт пойлайди, Мен эса шартларинг ҳақида чуқур фикр юритаман. Жамики комилликнинг чекланганини кўрдим, Сенинг амрларинг эса чегарасиздир. О, нақадар севаман қонунингни! Кун бўйи хаёлимда тутаман уни. Амрларинг мени ғанимларимдан кўпроқ доно қилди, Амрларинг доимо мен билан бирга. Барча устозларимдан ҳам зийракроқ бўлдим, Сенинг шартларинг устида фикр юритаман. Ёши улуғлардан ҳам донороқ бўлдим, Чунки Сенинг буйруқларингга итоат этаман. Ҳар қандай ёмон йўлдан қадамимни тийдим, Токи Сенинг каломингга итоат этай дедим. Қоидаларингдан мен қайтмадим, Менга Ўзинг таълим бергансан. Сўзларинг мен учун нақадар мазалидир, Асалдан ҳам ширин туюлар оғзимга. Буйруқларинг туфайли мен доно бўламан, Ҳар қандай ёлғон йўлдан нафратланаман. Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир. Адолатли қоидаларингни бажараман, деб Онт ичдим ва бу онтимга вафо қиламан. Эй Эгам, мен кўп жафо чекдим, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақла. Эй Эгам, мақтов назрларимни қабул этгин, Менга қоидаларингни ўргатгин. Ҳаётим ҳар он хавфда бўлса ҳам, Сенинг қонунингни мен унутмайман. Фосиқлар менга тузоқ қўйдилар, Шунда ҳам буйруқларингдан оғиб кетмадим. Сенинг шартларинг то абад менинг мулкимдир, Шартларинг қалбимнинг қувончидир. Фармонларингни то абад ижро этмоққа Юрагимни мойил қилдим. Иккиюзламачилардан мен нафратланаман, Сенинг қонунингни севаман. Сен менинг паноҳимсан, қалқонимсан, Сенинг каломингга умид боғлайман. “Эй бадкирдорлар, йўқолинг кўз олдимдан, Мен Худойимнинг амрларини бажарай”, деб айтаман. Ваъдангга кўра, менга таянч бўл, токи яшайин, Умидим пучга чиқмасин, шарманда бўлмайин. Суянчиқ бўл менга, токи нажот топайин, Фармонларингга доим диққат билан боқайин. Фармонларингдан тойганларни рад этдинг, Уларнинг ҳийлаю найранглари беҳудадир. Ер юзидаги жамики фосиқларни Ахлатдай улоқтириб ташлайсан, Шу боис мен шартларингни севаман. Сендан қўрққанимдан вужудим титрайди, Ҳукмларингдан мени ваҳима босади. Адолатли, тўғри ишлар қилганман, Мени золимлар қўлида қолдирма. Мен, қулингнинг бахтига кафолат бергин, Такаббурлар мени эзишларига йўл қўймагин. Нажотингни кутавериб, кўзим тўрт бўлди, Ваъда қилган нажотинг армонида кўзим нури тўкилди. Мен, Ўз қулингга содиқ севгингни кўрсатгин, Фармонларингни менга ўргатгин. Сенинг қулингман, менга идрок бергин, Токи мен шартларингни билиб олайин. Эй Эгам, вақти келди, Ўз ишингни қил, Сенинг қонунинг бузилди. Чиндан ҳам Сенинг амрларингни Олтиндан, энг соф олтиндан ҳам кўпроқ севаман. Сенинг буйруқларингга кўра, қадам босаман, Ҳар қандай ёлғон йўлдан нафратланаман. Сенинг шартларинг ажойибдир, Шу боис уларга итоат этаман. Каломингнинг таълимоти зиё сочади, Соддаларга ақл–идрок беради. Оғзим очилиб, оғир нафас оламан, Чунки Сенинг амрларингга жуда интиламан. Мен томон юз бур, менга шафқат қилгин, Ахир, Сени севганларга доим шафқат кўрсатасан. Сўзингга кўра, қадамимни Ўзинг бошқаргин, Ҳеч қачон устимдан гуноҳ ҳукмрон бўлмасин. Инсон зулмидан мени қутқаргин, Токи Сенинг буйруқларингга итоат этайин. Жамолинг менга нурларини сочсин, Фармонларингни менга ўргатгин. Кўзларимдан ёшлар дарё бўлиб қуйилар, Ахир, одамлар қонунингга риоя қилмаяпти. Сен одилсан, эй Эгам, Ҳукмларинг адолатлидир. Адолат ила шартларингни буюргансан, Тамомила ишончлидир шартларинг. Ғазабим мени адо қилмоқда, Душманларим каломингни рад этмоқда. Ваъдаларинг нақадар софдир! Мен ваъдаларингни нақадар севаман! Мен кераксизман, хўрланганман, Буйруқларингни унутмайман. Сенинг адолатинг мангудир, Сенинг қонунинг ҳақиқатдир. Бошимга кулфату азоб келди, Амрларинг менга завқ берар. Шартларинг то абад адолатлидир, Идрок бергин менга, токи яшайин. Эй Эгам, чин кўнгилдан ёлвораман, жавоб бер, Фармонларингга риоя қиламан. Сенга фарёд қиламан, мени қутқаргин, Токи шартларингга мен риоя қилай. Кун чиқмасдан Сендан мадад сўраб фарёд қиламан, Сенинг каломингга мен умид боғлайман. Сенинг ваъдангни чуқур англай деб, Кўзларимга тун бўйи уйқу келмайди. Содиқ севгингга кўра, овозимни эшитгин, Эй Эгам, адолатинг билан ҳаётимни сақлагин. Қабиҳ режа тузадиганлар яқин келмоқда, Улар қонунингдан узоқда юради. Сен эса, эй Эгам, ёнимдасан, Ҳамма амрларинг ҳақиқатдир. Қонунингни Сен мангу барқарор қилгансан, Ёшлигимдан буни мен биламан. Азобларимга қарагин, мени қутқаргин, Ахир, мен Сенинг қонунингни унутмадим. Менинг даъвоимни исбот қил, мени қутқар, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақла. Фосиқдан нажот узоқдадир, Сенинг фармонларингни улар изламаслар. Эй Эгам, шафқатинг буюкдир, Адолатинг билан ҳаётимни сақла. Мени таъқиб қилувчи душманларим кўп, Мен шартларингдан юз ўгирмайман. Маккорларга нафрат ила қарайман, Улар Сенинг амрларингга риоя қилмайди. Қарагин, нақадар севаман буйруқларингни, Содиқ севгингга кўра, сақлагин ҳаётимни. Каломинг моҳияти ҳақиқатдир, Адолатли қоидаларинг то абад давом этади. Ҳукмдорлар мени сабабсиз таъқиб қилар, Юрагим каломингдан қўрқиб титраб турар. Худди улкан хазина топган одамдай, Сенинг сўзингдан шод бўламан. Ёлғондан нафратланиб, жирканаман, Сенинг қонунингни эса севаман. Сенинг адолатли қоидаларинг туфайли Етти марта кунига Сени мадҳ қиламан. Қонунингни севганлар буюк тинчликка эга бўлар, Ҳеч нарса уларга тўсиқ бўла олмайди. Эй Эгам, мен нажотингга умид қиламан, Мен Сенинг амрларингни бажараман. Шартларингга итоат этаман, Мен уларни ғоятда севаман. Буйруқ, шартларингга риоя қиламан, Ҳамма йўлларим Сенга маълумдир. Эй Эгам, оҳу нолам етсин Сенга, Каломингга кўра, менга идрок бергин. Илтижоим етиб борсин Сенга, Берган ваъдангга кўра, мени қутқаргин. Лабларимдан ҳамду сано тўлиб–тошсин, Менга ўргатасан фармонларингни. Тилим куйлайди Сенинг ваъдангни, Зотан, адолатлидир барча амрларинг. Менга ёрдамга тайёр тургин, Зотан, танлаганман мен буйруқларингни. Эй Эгам, нажотингга талпинаман, Сенинг қонунингдан лаззат топаман. Умр бер менга, ҳамду сано айтайин Сенга, Қоидаларинг ёрдам берсин менга. Адашган қўйдай йўлдан озганман, Излаб топ мени, Ўз қулингни. Зотан, мен амрларингни унутмаганман. Эй бефаҳм Галатияликлар! Ким сизларни сеҳрлаб қўйди? Ахир, Исо Масиҳнинг хочга михлангани кўз ўнгингизда аниқ тасвир этилмаганмиди?! Сизлардан фақатгина бир нарсани сўраб билмоқчиман! Хўш, сизлар Руҳни қандай қилиб олдингизлар: қонунга амал қилиш орқалими ёки эшитганларингизга ишониш орқалими? Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Руҳ қудрати билан янги ҳаёт бошлаган экансиз, энди уни ўз инсоний кучингиз билан камолга етказмоқчимисиз? Татиб кўрганларингизнинг ҳаммаси беҳуда кетдими? Наҳотки ростдан ҳам беҳуда кетган бўлса?! Худо сизларга Ўз Руҳини ато этиб, орангизда мўъжизалар яратмоқда. Нима деб ўйлайсиз: У буни қонунга амал қилганингиз учун қиляптими ёки эшитганларингизга ишонганингиз учунми?! Муқаддас битикларда Иброҳим ҳақида шундай ёзилган: “У Худога ишонди, мана шу ишончи учун Худо уни солиҳ деб билди.” Шундан билингларки, ким имонли бўлса, ўша инсон Иброҳимнинг авлоди деб ҳисобланади. Худо даставвал Иброҳимга: “Барча халқлар сен орқали барака топадилар”, деб Хушхабар келтирган. Муқаддас битиклардаги бу сўзлар шуни кўрсатадики, Худо ғайрияҳудийларни имон орқали оқлайди. Шунинг учун ким имонли бўлса, Худога ишонган Иброҳим қатори Худонинг баракасидан баҳраманд бўлади. Қонунга амал қилиш орқали Худони мамнун қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси лаънат остидадир. Ахир, Муқаддас битикларда: “Қонун китобидаги амрларнинг ҳаммасини тўлиқ бажармаганлар лаънат остидадир!” деб ёзилган–ку! Шундай экан, кўриниб турибдики, қонунга амал қилиш билан ҳеч ким ўзини Худо олдида оқлай олмайди, зотан, солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади. Қонунни бажариш имонга асосланмаган, қонунда фақатгина амрларнинг ҳаммасини бажарганларга ҳаёт ваъда қилинган. Масиҳ эса бизни қонун лаънатидан халос қилди. У хочга михланганда бизнинг ўрнимизга лаънатланди. Ахир, Муқаддас битикларда: “Ёғочга қоқилган ҳар бир киши лаънатидир”, деб ёзилган–ку! Шу йўсин ғайрияҳудийлар ҳам Исо Масиҳ орқали Худонинг Иброҳимга ваъда қилган баракаларидан баҳраманд бўладилар, биз ҳам имон орқали Худо ваъда қилган Руҳни оламиз. Биродарлар! Ҳаётдан бир мисол келтирай: одамнинг васияти тасдиқлангандан кейин уни ҳеч ким бекор қилолмайди ва унга ҳеч нарса қўшолмайди. Энди эса Худонинг Иброҳимга ва унинг зурриётига берган ваъдаларига қарайлик. Муқаддас битикларда Иброҳимга: “Сенинг зурриётларингга”, деб айтилмаган, аксинча, “Сенинг зурриётингга”, деб айтилган. Бундан кўриниб турибдики, ваъдада кўпчилик эмас, балки бир Киши, яъни Масиҳ назарда тутилган. Шуни айтмоқчиманки, Худо Иброҳим билан аҳд тузгандан сўнг 430 йил ўтгач, қонун берилди. Аммо тасдиқланган аҳдни қонун кучдан қолдирмади, демак, Худонинг ваъдасини бекор қилмади. Агар Худонинг инъоми инсонларнинг қонунга амал қилишига кўра, бериладиган бўлса, демак, ваъдага кўра, берилмайди. Иброҳимга эса Худо Ўз инъомини ваъда бўйича берди. Ундай ҳолда қонун нима учун берилган? Қонун гуноҳкорлигимизни кўрсатиш учун берилган. Иброҳимнинг ваъда қилинган Зурриёти келмагунча, бу қонун жорий бўлиши керак эди. Қонун фаришталар томонидан, бир воситачи орқали халққа берилди. Ваҳоланки, одам бир ўзи иш қилганда, воситачи керак бўлмайди. Танҳо бўлган Худо эса ваъда берганда ҳеч бир воситачисиз беради. Хўш, қонун Худонинг ваъдаларига зидми? Асло! Агар абадий ҳаёт ато қилишга қодир бир қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди. Аммо Муқаддас битикларга кўра, бутун борлиқ гуноҳнинг тутқунидир. Шунинг учун ваъда фақат Исо Масиҳга ишониш орқали рўёбга чиқади ва имонлиларга насиб бўлади. Имон йўли аён бўлишидан аввал, биз қонун назорати остидаги тутқунлар эдик. Ўша имон аён бўлишини кутаётган эдик. Бошқача айтганда, қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз эди. Энди эса биз Масиҳга бўлган имон орқали оқланамиз. Имон йўли аён бўлган экан, биз энди мураббийнинг тарбиясида эмасмиз. Энди сизлар Исо Масиҳга бўлган имонингиз орқали Худонинг фарзандисизлар. Сизлар сувда чўмдирилиб, Масиҳ билан бирлашдингиз. Ҳар бирингиз Масиҳга бурканиб олдингиз. Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаммангиз бирсизлар. Сизлар Масиҳники экансизлар, демак Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, берилган ваъданинг баракаларидан баҳраманд бўласизлар.
Выбор основного перевода