Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Мусо: — Қўрқманглар! — деди. — Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан. Ҳозир қаршингизда турган Мисрликларни қайтиб кўрмайсизлар. Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб, Миср лашкари билан Исроил халқи ўртасида туриб қолди. Булут устуни Мисрликлар турган томонни зимистон ва булутли, Исроил халқи турган томонни эса ёп–ёруғ қилиб турди. Шунинг учун Миср лашкари тун бўйи Исроил халқига яқин кела олмади. Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади.
Выбор основного перевода