Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иорданнинг ғарбида — шимолдаги Лубнон водийсида жойлашган Баал–Гаддан тортиб, жанубдаги Сеир ёнида жойлашган Халак тоғигача бўлган жойларда яшаган шоҳларни Исроил халқи Ёшуа бошчилигида мағлуб қилди. Ўша шоҳларнинг ерларини Ёшуа Исроил қабилаларига мулк қилиб бўлиб берди. Иордан дарёсининг ғарбидаги Канъон юрти ерларидан Исроил халқининг қолган қабилалари мулк олдилар. Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари бу ерларни қабилаларга бўлиб беришди. Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва битта қабила ярмининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди. Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Улар бу ишларни Шилўдаги Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб амалга оширдилар. Хуллас, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди. Мен Исроил халқининг қабилаларига шарқда Иордан дарёсидан бошлаб ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган ерларни мулк қилиб бердим. Мен сизларга мағлуб бўлган халқларнинг ҳам, ҳали мағлуб қилинмаган халқларнинг ҳам ерларини тақсимлаб бердим. Ўз қўлинг ила қувдинг бегона халқларни, Уларнинг юртига ўтқаздинг оталаримизни. Кулфатга солдинг бегона халқларни, Озод қилдинг Сен оталаримизни. Шукрона айтинг уларнинг ерини Ўз халқига мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Выбор основного перевода