Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен содиқ севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга қудратинг билан уларни етаклаб борасан. У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман. Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.
Выбор основного перевода