Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен саждагоҳларингизни бузиб ташлайман, тутатқи қурбонгоҳларингизни вайрон қиламан. Жасадларингизни жонсиз бутларингиз устига уйиб ташлайман. Сизлардан ҳазар қиламан. Қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини парчалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни ёндиринглар, бутларини чопиб ташлаб, худоларининг номини у ердан йўқ қилинглар. Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди. Ерибом, бундан ташқари, бегона худоларга атаб саждагоҳлар қурдирди. Леви қабиласидан бўлмаган халқдан руҳонийлар тайинлади. Ҳар бир тепалик жойда, ҳар бир яшил дарахт остида ўзларига саждагоҳлар, бутсимон тошлар, Ашеранинг устунларини ясадилар.
Выбор основного перевода