Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ҳозироқ туш! Ўзинг Мисрдан олиб чиққан халқинг йўлдан озди. Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғдилар. Ўзларига буқанинг тасвирини ясаб, унга сажда қилиб, қурбонликлар келтириб: “Эй Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!” — дедилар. Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Ким сизларни ваҳимага солди? Ким сизларни шунчалик қўрқитди? Ёлғон гапирдингиз. Мени эсламадингиз! Мен ҳақимда ўйлаб ҳам кўрмадингиз! Узоқ сукут сақлаганим сабабли Мендан қўрқмай қўйдингиз! Улар олдингга тўдалашиб келишади. Гапларингни эшитиб ўтиришади, лекин биронтаси ҳам айтганларингни қилмайди. Уларнинг тилидан бол томади, аммо дилида ўз фойдасини кўзлайдилар.
Выбор основного перевода