Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу куни оқшомда беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди. Эртасига эрталаб қароргоҳ атрофига шудринг тушди. Халққа эса шу гапни айт: “Эртанги кунга тайёрланиб покланинглар, гўшт ейсизлар. Сизлар Эгамизнинг қулоғи остида минғирлаб нолиб, қанийди гўшт бўлса, биз Мисрда давр сурган эканмиз–да, деб фарёд қилдингизлар. Шунинг учун Эгамиз сизларга гўшт беради, сизлар гўшт ейсизлар. Сизлар гўштни бир–икки кун эмас, беш–ўн кун ҳам эмас, йигирма кун ҳам эмас, балки бир ой давомида — гўшт бурнингиздан чиққунча, кўнглингизга ургунча ейсизлар. Чунки сизлар, Мисрдан чиқишимизнинг нима кераги бор эди, дея минғирлаб нолиб, орангиздаги Эгангизни рад этдингиз.” Эгамиз шамол қўзғатди. Шамол денгиздан беданаларни қароргоҳга ва қароргоҳ атрофига учириб келди–да, кўпларини ерга туширди. Анчаси эса қароргоҳнинг айланаси бўйлаб бир кунлик масофада, икки тирсак баландликда учиб юрган эди. Исроил гўшт сўраганда Эгамиз беданалар берди, Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди.
Выбор основного перевода