Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрликлар орасида, ўша Хом юртида Иккаласи Эгамизнинг мўъжизаларини, ажойиботларини кўрсатди. Эгамиз зулмат юборди, Мисрни зулматга буркади, Ахир, Мисрликлар Эгамизнинг амрларига итоатсизлик қилди. Мисрнинг сувларини Эгамиз қонга айлантирди, Жамики балиқларини нобуд қилиб ташлади. Миср юрти тўлиб кетди қурбақаларга, Етиб борди ҳатто ҳукмдорларнинг уйига. Эгамиз амр берганда, сўналар галаси келди, Миср бўйлаб бургалар қайнаб кетди. Ёмғир ўрнига уларга Эгамиз дўл ёғдирди, Бутун Миср бўйлаб чақмоқ чақтирди. Узумзору анжирзорларини қуритди, Мисрдаги дарахтларни қўпориб ташлади. Эгамиз амр берганда, чигирткалар келди, Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди. Улар Мисрдаги бутун ўт–ўланни еб юборди, Миср ўлкасидаги ҳосилни еб битирди. Мисрдаги жамики тўнғич ўғилларни Эгамиз нобуд қилди, Ҳа, уларнинг фахри, қут–барака тимсолини йўқ қилди. Лекин Мен аломату мўъжизаларимни Миср юртида кўрсатай деб, фиръавннинг юрагини тош қилиб қўяман. Эгамиз Мусога шундай деган эди: “Мисрда Менинг ажойиботларим кўпайиши учун фиръавн сизларнинг гапингизга қулоқ солмайди.” Мусо билан Ҳорун фиръавннинг олдида ҳамма ажойиботларни кўрсатиб бўлдилар. Лекин Эгамиз фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн ўз юртидан Исроил халқининг кетишига ижозат бермади.
Выбор основного перевода