Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Осмон пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди. Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Сенинг ҳузурингда, эй Синай тоғининг Худоси, Сенинг олдингда, эй Исроил халқининг Худоси, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Гумбур–гумбур эшитилди қуюн ичида, Чақмоқларинг оламни ёритди, Замин титраб, тебранди. Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқаргин!” Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради. Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бера олмайди. Ҳаммалари ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапирадиган бўлдилар. Бирдан шундай қаттиқ зилзила юз бердики, қамоқхонанинг пойдевори ларзага келди, шу заҳоти ҳамма эшиклар очилиб, маҳбусларнинг кишанлари ечилиб кетди.
Выбор основного перевода