Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасидаги уруш узоқ давом этди. Шоулнинг хонадони заифлашган сари, Довуднинг хонадони кучайиб бораверди. Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Эй Эгам, менга қарши чиққанларга Ўзинг қарши бўл. Менга ҳужум қилганлар билан Ўзинг жанг қил. Энди эса у кўп халқларни ҳайратда қолдиради, Уни деб шоҳлар ҳам лол бўлиб қолади. Ахир, улар билмаган нарсаларни кўрадилар, Эшитмаганларини англаб етадилар.” Ўзингиз танимаган халқларни чақирасиз, Сизни танимаган халқлар олдингизга келади. Мени, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгангиз Худони деб Бу халқлар келади, Зотан, Мен сизни улуғворликка буркаганман.” Масиҳнинг келишидан яна бир мақсади шу эдики, ғайрияҳудийлар ҳам Худонинг меҳр–шафқати учун Уни улуғласинлар. Муқаддас битикларда ёзилганидай: “Халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтаман! Сени куйлаб сано айтаман!”
Выбор основного перевода