Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади. У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Эгам — танҳо ва Муқаддас Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир. Мазлум учун Эгамиз қалъадай бўлади, Ҳа, қайғули дамларда У паноҳ бўлади. Эгамизда мен паноҳ топаман, Қандай қилиб сиз менга: “Қуш каби учиб кетгин тоғларга”, дейсиз? Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир. Эгамиздан бошқа Худо ким экан?! Худойимиздан бўлак суянчиқ Қоя бормикан?! Эй Эгам, суянган Қоям, Қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин. Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан қўрқаман?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?! Чиндан ҳам Сен суянган қоямсан, қалъамсан, Ўз номинг ҳақи мени етакла, йўл кўрсатгин. Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.” Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди. Исо яна шундай дейди: “Умидим Худодадир”, сўнг яна айтади: “Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!”
Выбор основного перевода