Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ўша ерда улуғланай деб, Ўзим учун Қуддус шаҳрини танлаганман. Қулим Довуднинг чироғи Қуддусда ҳеч қачон ўчмасин деб, Сулаймоннинг ўғлига битта қабилани бераман. Чодиридаги ёруғлик зулматга айланади, Тепасида осилган чироғи ўчади. Ўша пайтларда Худо Ўз чироғи билан йўлимни ёритарди, Унинг нури билан зулматдан ўтар эдим. Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан қўрқаман?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?! Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман, Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман. Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан бошлаб бораман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни нурга айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман.
Выбор основного перевода