Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак, Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак. Бутун оламни Эгамиз ҳукм қилажак, Ўзи мой суртиб танлаган шоҳига куч ато этиб, Унинг қувватини оширажак.” Шомуил куйдириладиган қурбонликни адо этаётган эди, Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, оқибатда улар Исроил лашкарига мағлуб бўлди. Ундан кейин гулдурос эшитилади, Худо Ўзининг улуғвор овози билан гумбурлаган садо чиқаради, Унинг овози эшитилганда чақмоқ чақнайверади. Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради. Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир. Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини парчалаб ташлайди. Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини ёввойи бузоқдай сакратади. Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради, Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади. Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди. Сенинг таҳдидларингдан сувлар чекинар, Сен гумбурлатган садодан улар қочар. Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир. Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутларни олиб келади. Ёмғир ёғдирганда чақмоқ чақтиради, Омборларидаги шамоллардан эстиради.
Выбор основного перевода