Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто душманлари тан олади, Исроил халқининг Худоси Қудратли Қоя эканлигини. Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Эгамиздан бошқа Худо ким экан?! Худойимиздан бўлак суянчиқ Қоя бормикан?! Эй Раббий, худолар орасида Ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди, Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди. Жамики халқларни Сен яратгансан, Эй Раббий, улар келиб, Сенга таъзим қилади, Номингга шуҳрат келтиради. Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан, Сен танҳо Худосан. Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ. Исроил халқининг Шоҳи, уларнинг қутқарувчиси, Сарвари Олам — Эгамиз шундай айтмоқда: “Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа Худо йўқ!
Выбор основного перевода