Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Эгамиздан умид қилганларнинг юзларида нур, Уларнинг юзлари асло шувут бўлмайди. Шаккоклардай аёвсиз масхара қилдилар, Менга қараб тишларини ғижирлатдилар. Оғир кунда Сенга илтижо қиламан, Илтижоларимга Сен жавоб берасан. Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди. Юнус балиқнинг қорнида экан, ўзининг Эгаси Худога шундай деб ибодат қилди: “Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг. Ўликлар диёрининг қаъридан фарёд кўтардим, Сен эшитдинг овозларимни. Эй Эгам, ҳаётим онлари тугай деганда, Мен Сени эсладим. Илтижоларим Сенгача, Муқаддас Маъбадинггача етиб борди.
Выбор основного перевода