Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кучлиларнинг ёйлари синиб кетади, Ожизлар қувват камарини боғлайди. Бенуқсон ҳаёт кечиришни ўрганаман, Қачон бунга эришаман? Пок юрак ила ўз уйимда умр кечираман. Ёнимда истиқомат қилсинлар дея, Юртимнинг содиқ одамларига хайрихоҳ бўламан. Тўғри йўлдан юрадиган инсон Менга хизмат қилади. Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Шу қадар буюк ишларни қилган Худонинг хоҳиш–иродасини бажара олишингиз учун, У сизларга ҳар қандай эзгу фазилат ва инъом берсин. У Ўзининг манзур мурод–мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин. Исо Масиҳга абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин. Гарчи сизлар бу қисқа ҳаётда азоб чекиб яшасангизлар ҳам, Худонинг Ўзи сизларга мадад бериб, барчангизни баркамол, саботли, куч–қудратли ва мустаҳкам қилади. Ахир, иноятга бой Худо Исо Масиҳ орқали сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига шерик қилиш учун даъват этган.
Выбор основного перевода