Ибром тўқсон тўққиз ёшга кирганда, Эгамиз унга зоҳир бўлиб, деди: — Мен Қодир Худоман. Мен кўрсатган йўлдан юр, ҳар доим покдил бўлиб яшагин.
Шоҳликни Довуд хонадонидан тортиб олиб, сенга бердим. Бироқ сен қулим Довудга ўхшаган бўлмадинг. У менинг амрларимга риоя қилиб, бутун қалби билан Менга эргашар, олдимда тўғри ишларнигина қиларди.