Қаҳрли нафасингдан сув бир жойга йиғилиб, Девор каби тик туриб қолди, Денгизнинг қаъри қаттиқ ер бўлиб қолди.
Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди.
У Қизил денгизга дўқ урди, денгиз қуриди. Қуп–қуруқ ердан етаклагандай, Исроил халқини денгиз тубидан ўтказди.
У денгизга дўқ уриб, уни қуритар, Барча дарёларни қақратиб юборар. Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади, Лубнон гуллари сўлиб қолади.