Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Агар бирортангиз Эгамизга дон назрини келтирмоқчи бўлсангиз, сифатли буғдой унини назр қилинг. Буғдой унига зайтун мойини қўшиб, устига хушбўй тутатқидан қўйинг. Ҳизқиё уларга деди: — Гапимни эшитинглар, эй левилар! Ўзларингизни покланглар, ота–боболарингиз Худоси — Эгамизнинг уйини ҳам покланглар! Бу муқаддас жойдан ҳаром нарсаларни чиқариб ташланглар! Руҳонийлар билан левилар қолган леви биродарларини тўплаб, ҳаммаси ўзларини покладилар. Сўнг шоҳнинг фармони бўйича, Эгамизнинг қонун–қоидаларига риоя қилган ҳолда, Эгамизнинг уйини поклай бошладилар. Улар биринчи ойнинг биринчи кунида ишга киришиб, саккиз кун давомида Эгамиз уйининг ҳовлиларини покладилар. Кейинги саккиз кун давомида уйнинг ўзини покладилар. Руҳонийлар Эгамизнинг уйига кириб, Маъбаддаги ҳамма ҳаром–хариш нарсаларни Эгамиз уйининг ҳовлисига олиб чиқдилар. Левилар эса бу нарсаларни шаҳар ташқарисига, Қидрон сойлигига олиб бориб ташладилар. Биринчи ойнинг ўн олтинчи кунига келиб, ҳамма ишларини тугатдилар. Хуллас, Исроил халқи ва левилар эҳсон қилган дон, шароб ва зайтун мойларини Маъбаддаги омборларга олиб келишади. Бу омборхоналар ўз вазифасини ўтаётган руҳонийлар, дарвозабонлар ва қўшиқчиларнинг хоналари ёнида жойлашган бўлиб, у ерда Маъбад буюмлари ҳам сақланади. Биз Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз, деб ваъда берамиз.”
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода