Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эй Худойим! Бу халқ учун қилган ҳамма ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Биз қуръа ташлаб, руҳонийлар, левилар ва халқнинг ҳар бир хонадони қай вақтда Худонинг уйи учун ўтин олиб келишлари кераклигини аниқлаб олдик. Сўнг шундай ваъда бердик: биз ҳар йили белгиланган пайтда ўтин олиб келамиз. Шу йўл билан Тавротда, Эгамиз Худонинг қурбонгоҳида доимо олов ёниб турсин, деб ёзилган амрни бажарамиз. Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сенинг уйинг учун ва уйингда ўтказиладиган сажда маросимлари учун садоқат билан қилган савоб ишларимни унутма. Сўнгра мен левиларга, ўзларингизни поклаб келиб, Шаббат кунини муқаддас сақлаш учун шаҳар дарвозаларини қўриқланглар, деб буйруқ бердим. Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ҳам ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Буюк содиқ севгинг ҳақи менга шафқат қил. “Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода