Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Оммонликлар ва Мўабликлар Эгамиз жамоасига киролмайди, уларнинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди Эгамиз жамоасига асло киролмайди. Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Улар Орам–Нахрайимдаги Патўр шаҳридан Бавўр ўғли Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади. Лекин Эгангиз Худо Баломга қулоқ солишни хоҳламади. Эгангиз Худо сизларни севгани учун Баломнинг лаънатини баракага айлантирди. Улар тахминан уч соат давомида тик туриб, Эгаси Худонинг Таврот китобидан ўқилган сўзларни эшитдилар. Кейинги уч соат давомида эса тавба қилиб, Эгаси Худога сажда қилдилар. Эгангиз Худонинг танлаган жойига, Унинг ҳузурига йиғиладиган жамики Исроил халқига бу қонунни баланд овоз билан ўқиб беринглар. Бунинг учун эркагу аёлни, бола–чақани, шаҳрингиздаги мусофирларни, борингки, бутун халқни йиғинглар. Улар эшитиб ўрганишсин, Эгангиз Худодан қўрқишсин. Мана шу қонуннинг барча сўзларини битта қолдирмай бажаришсин.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода