Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз. Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул бўлган ҳамма шаҳарларимиздан левилар ушр йиғадилар. Левилар ушрни олаётганларида, Ҳорун наслидан бўлган руҳоний уларнинг ёнида бўлади. Левилар ушрнинг ўндан бирини Худойимизнинг уйига олиб келиб, омборхоналарга жойлаштирадилар. Хуллас, Исроил халқи ва левилар эҳсон қилган дон, шароб ва зайтун мойларини Маъбаддаги омборларга олиб келишади. Бу омборхоналар ўз вазифасини ўтаётган руҳонийлар, дарвозабонлар ва қўшиқчиларнинг хоналари ёнида жойлашган бўлиб, у ерда Маъбад буюмлари ҳам сақланади. Биз Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз, деб ваъда берамиз.” Ўша куни Маъбаддаги омборхоналар устидан одамлар тайинланди. Омборхоналарда ҳадялар, биринчи ҳосилдан келтирилган назрлар ва ушрлар сақланар эди. Тайинланган одамлар, қонунга кўра, шаҳарлар атрофидаги далалардан руҳонийлар ва левилар учун ушрларни йиғиб, омборхоналарга олиб келишлари керак эди. Чунки Яҳудо халқи руҳонийлар ва левиларнинг хизматини қадрлар эди.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода