Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Агар маҳаллий одамлар Шаббат куни ёки бошқа бирор муқаддас кунда сотиш учун дон ёки ҳар хил мол олиб келишса, улардан ҳеч нарса сотиб олмаймиз. Биз ҳар еттинчи йили ерга ишлов бермасликка ва берган ҳамма қарзларимиздан воз кечиб юборишга ваъда қиламиз. Бундан ташқари, шуни ваъда қиламизки, Худойимизнинг уйидаги сажда маросимлари эҳтиёжлари учун ҳар йили бир мисқол кумушни топширамиз. Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсангиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар. Эгамиз шундай деб айтмоқда: Шаббат куни юк ташиманглар, Қуддус дарвозаларидан юкни кўтариб кирманглар. Ҳушёр бўлинглар, тағин ҳаётингизга ўзингиз зомин бўлиб қолманглар. Шаббат куни уйингиздан бирон юкни кўтариб чиқманглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Мен ота–боболарингизга амр қилганимдек, Шаббат кунини муқаддас деб билинглар. Ота–боболарингиз гапларимга эътибор бермаган, Менга қулоқ солмаган эдилар. Улар қайсарлик қилиб, сўзларимни тингламагандилар, гапимга кирмагандилар. Борди–ю, сизлар гапларимга қулоқ солсангизлар, Шаббат куни шаҳар дарвозаларидан юк ташимасангизлар, ўша муборак кунни муқаддас деб билиб, ҳеч қандай иш қилмасангизлар, Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отларни миниб олган шоҳлар ва аъёнлар шаҳар дарвозаларидан киришади. Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси улар билан бирга кирадилар. Қуддусдан то абад одам аримайди. Шунда Яҳудо шаҳарларидан, Қуддус атрофидаги қишлоқлардан, Бенямин ҳудудидан, қирлардан, ғарбдаги қир этакларидан, Нагав чўлидан одамлар келади. Улар Эгасининг уйига куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, шукрона ва дон назрларини, хушбўй тутатқиларни олиб келадилар. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Сизлар шундай айтасизлар: “Янги ой шодиёнаси тезроқ тамом бўла қолса–ю, Донни сотсак. Шаббат куни тезроқ ўтса–ю, Буғдойни бозорга олиб чиқсак. Шунда биз оғирлигини камайтириб, Нархини оширамиз, Тарозидан уриб, одамларни алдаймиз.
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода