Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шу воқеалардан кейин Исроил халқининг йўлбошчилари менинг олдимга келиб, шундай дейишди: “Сургундан қайтган Исроил халқининг кўпчилиги, ҳатто баъзи руҳонийлар билан левилар маҳаллий халқлардан ўзларини сақламадилар. Улар Канъон, Хет, Париз, Ёбус, Оммон, Мўаб, Миср ва Амор халқларининг жирканч одатларини ўзлаштириб олдилар. Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.” Руҳоний Эзра ўрнидан туриб, халққа деди: “Сизлар бутпараст аёлларга уйланиб, Эгамизга хиёнат қилдингизлар, Исроил халқининг айблари устига айб орттирдингизлар. Деворни таъмирлаш ишлари яхши кетиб, деворнинг ўпирилган жойлари тиклана бошлаган эди. Санбаллат, Тўвиё, Арабистонликлар, Оммонликлар ва Ашдодликлар бу ҳақда эшитиб, қаттиқ ғазабландилар. Ўша куни халққа Мусонинг китобидан ўқиб берилди. У ерда шундай ёзилган экан: “Оммонликлар ва Мўабликлар Худонинг жамоасига киролмайди,
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода