Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исроил халқи кўплигидан бутун Мўаб халқи қаттиқ ваҳимага тушганди. Мўаб оқсоқоллари Мидиён оқсоқолларига: — Ҳўкиз даладаги ўтларни еб битиргани сингари, анави оломон ҳам теварак–атрофимиздаги ҳамма нарсани еб битиради–ку! — деди. Ўша даврда Мўабда ҳукмронлик қилаётган Зиппур ўғли Болоқ, Бавўр ўғли Баломни чақирай деб, унинг олдига чопарлар жўнатди. Балом ўз она юрти, Фурот дарёси қирғоғидаги Патўр шаҳрида истиқомат қилар эди. Болоқ Баломга шундай деб даъват қилди: “Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди. Энди эса улар шундоққина менинг биқинимда ўрнашиб олишди. Мен уларга бас кела олмайман. Сен келиб, ўша халқни мен учун лаънатла. Балки шунда мен Исроил халқини мағлуб қилиб, юртимдан қувиб чиқара оларман. Шуни биламанки, сен кимни дуо қилсанг, ўша дуо олади, кимни лаънатласанг, ўша лаънати бўлади.” Шундай қилиб, Мўаб ва Мидиён оқсоқоллари Баломнинг олдига борар эканлар, унга тўланадиган лаънат ҳақини ҳам ўзлари билан олиб кетдилар. Улар Баломнинг ҳузурига келишгач, унга шоҳ Болоқнинг гапларини айтишди. — Шу ерда тунаб қолинглар, — деди Балом оқсоқолларга. — Эгамизнинг берган жавобини мен эртага сизларга айтаман. Мўаб оқсоқоллари Баломникида қолишди. Худо Баломнинг олдига келиб, ундан: — Уйингдаги одамлар ким? — деб сўради. Балом Худога шундай жавоб берди: — Мўаб шоҳи Зиппур ўғли Болоқ менга қуйидагича хабар юборибди: “Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди, бу ёққа кел, ўша халқни мен учун лаънатла, балки ўшандагина мен у халққа зарба бериб, ўз юртимдан қувиб чиқара оларман.” — Сен нима қиляпсан ўзи? — деди Болоқ Баломга. — Мен сени, душманларимни лаънатлайди деб, чақиртириб келган эдим, сен эса уларни дуо қиляпсан–ку!
Нахимиё
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода