11
Булардан ташқари, Гашур ва Махо халқларининг ерлари, шунингдек, шоҳ Ўгнинг бутун шоҳлиги, чунончи, Гилад ўлкаси, шимолдаги бутун Хермон тоғи ва шарқдаги Салкогача бўлган бутун Башан ўша ҳудудга кирар эди. Шоҳ Ўг Рафа халқининг энг охирги авлоди бўлиб, Башан ўлкасининг Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида ҳукмронлик қилган эди. Мусо ўша ерларни босиб олиб, халқларини ҳайдаб чиқарган эди.