16
Ўша кундан бошлаб одамларимнинг ярми қурилишда ишлади, ярми эса совут кийиб, найза, қалқон ва ёй ушлаб, соқчилик қилди. Йўлбошчилар деворни қураётган Яҳудо одамларининг ёнида ўз жойларини эгаллашди. Оғир юк ташувчилар бир қўли билан меҳнат қилиб, бир қўлида қурол ушлаб, ўз вазифаларини бажарардилар.